Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ўсмир йигит 5 ёшли қизалоқни ўлдиргани айтилмоқда

Навоийда ўсмир йигит 5 ёшли қизалоқни ўлдиргани айтилмоқда

Иллюстратив фото

2020 йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир этилган мудҳиш қотилликка вояга етмаган ўсмир сабабчи бўлди, деб хабар бермоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

2004 йил Зарафшон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, мактаб ўқувчиси, айни пайтда Зарафшон шаҳридаги 6-кичик даҳада истиқомат қилувчи Б.Қ. жорий йилнинг 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган. 

Қайд этилишича, Б.Қ. амакиси – 1985 йил туғилган, миллати ўзбек, Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда яшовчи Э.Т.нинг ўгай қизи, яъни 2015 йил Нурота туманида туғилган, Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда истиқомат қилувчи, вояга етмаган М.А.ни ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Воқеага тасодифан гувоҳ бўлган М.А.нинг онаси,  1988 йил Нурота туманида туғилган, миллати ўзбек, 1 нафар фарзанди бор М.Д.га ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Айни пайтда жабрланувчи М.Д. туман Тиббиёт бирлашмасининг «Жонлантириш бўлими»га ётқизилган.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг