Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Нишондаги аянчли воқеа юзасидан баёнот берди

Бош прокуратура Нишондаги аянчли воқеа юзасидан баёнот берди

Фото:«Xabar.uz»

«Нишонда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро ўлик ҳолда қайтарилди» мазмунидаги хабар эълон қилинганди.

Ушбу ҳодиса юзасидан юқори маҳкамалар, жумладан Бош прокуратура ҳам муносабат билан чиқди. 

«Аниқланишича, 25 июль куни Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан чақирувга асосан яшаш уйидан маст ҳолда олиб кетилган ва вилоят наркология диспансерига ётқизилган Нурсоат Мухаммадиев 26 июль вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, Н.Мухаммадиевни вилоят диспансерида вафот этганлиги ҳодисаси бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган».—дейилади прокуратура баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда, сўнгра Қорақалпоғистонда ҳам шунга ўхшаш воқеалар кузатилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг