Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда 19 ёшли қиз ўзини «Дўстлик» каналига ташлади

Нукусда 19 ёшли қиз ўзини «Дўстлик» каналига ташлади

10 июнь куни тунги соат 22:10 ларда Нукус шаҳрида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига хабар келиб тушди. 

Хабар асосида улар Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олдилар.

Дастлабки суриштирувлар мобайнида Қоракўз туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бир неча ҳафта аввал худди шу каналда 16 ёшли қиз қутқарилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг