«Damas» «пешеход»да пиёдани уриб юборди
5 апрель куни Нукус шаҳридаги автомобиль йўлининг 2-3 километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.Т. «Damas» автомобилида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипед бошқариб ўтаётган фуқаро, 1976 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида фуқаро Ж.А. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот кўчалардаги йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини танқид қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter