Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўтиринг, айтган манзилингизга олиб бориб қўямиз!» – йўловчини «қароқчи» урди

«Ўтиринг, айтган манзилингизга олиб бориб қўямиз!» – йўловчини «қароқчи» урди

Фото: Тергов департаменти

Шу йилнинг 8 январь куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 34 ёшли Х.Ж. Тошкент шаҳри, Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига мурожаат қилди.

Мурожаатида у шу куни соат 09:30да Тошкент халқаро аэропорти ёнида «Водий питак»га бориш учун «Lacetti» русумли автомашинага ўтирганлиги, Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига ҳаракатланадиган йўловчи машиналар тураргоҳига етиб келишганида, автомашина ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчиси уни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, жами 800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқ-очиқдан талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинганликларини маълум қилиб ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.лар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланишган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг