Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Корея фуқароси оғир жиноят содир этди

Ўзбекистонда Корея фуқароси оғир жиноят содир этди

Фото: «Tambov.mk.ru»

2021 йил 15 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда 44 ёшли Жанубий Корея Республикаси фуқароси Ким Даеил (Kim Daeil) маст ҳолатда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дўмбробод 4-тор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида бўла туриб, шу ерда бўлган 40 ёшли юртдоши К.Ж. билан юзага келган келишмовчилик натижасида ўткир тиғли жисмни Ж.Кимга қарата отиб, тан жароҳат етказган. Натижада К.Ж. тан жароҳатлари билан РШТЁИМга олиб борилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур холат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ким Даеил (Kim Daeil)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

16 июнь куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шу куни Д.Кимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг