Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди

Жорий йилнинг 3 июлида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июль кунлари республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача пасаяди.

3-5 июлда фронт кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

  • 3 июль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;
  • 3-4 июль Бухоро, Навоий вилоятларида;
  • 4-5 июль Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида эса айрим жойларда шамол кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг