Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет»дан навбатдаги огоҳлантириш: йўлларда эҳтиёт бўлинг!

«Ўзгидромет»дан навбатдаги огоҳлантириш: йўлларда эҳтиёт бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йил 9-11 январь кунлари йўлларда ҳаракатланиш қийинлашиши мумкин.

Жумладан, А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони ҳудудида ҳамда М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15-22 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довонлар ҳудудида ҳаракатланишда барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаган холда ҳаракатланишни, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликни, автотранспорт шиналарига эътиборли бўлишни ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимизда 10-15 январ кунлари республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг