Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парранда фабрикасидаги кучли портлаш бўйича расмий маълумот берилди

Парранда фабрикасидаги кучли портлаш бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида содир бўлган чақнаш бўйича ФВВ қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 30 март куни соат 10-40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг «Мелихўжа» МФЙда жойлашган парранда фабрикасида, дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда «Ҳудудгазтаъминоти» масъул ходимлари чиқишган.

Ҳозирда воқеа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг