Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Поездлар ҳаракатига хавф туғдирган шахсларга ҳукм ўқилди

Поездлар ҳаракатига хавф туғдирган шахсларга ҳукм ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 й.т., муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т. М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги «Ақча-Облиқ» темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, «Дамас» русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар бунга қадар «Кучлик-Тўйтепа» темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда «Оҳангарон-Ақча» темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг