Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Пойтахтда бир нечта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ЙҲХББ

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида 3 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, «Шаҳробод-Зафар Диёр» кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ю.З. бошқарувидаги «Cobalt» ҳамда ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги «Lacetti» ва ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомобиллар иштирокида туқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи Ж.Ж. бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси, 1988 йилда туғилган М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг