Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда совуқ кунларда «совуқ хабарлар» кўпайди

Пойтахтда совуқ кунларда «совуқ хабарлар» кўпайди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида носозлик юзага келгани сабабли қатор манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудлар:

  • Қизил Шарқ мавзеси;
  • Ал-Хоразмий мавзеси;
  • Чилонзор-18, 19, 20 мавзелари.

Бунда барча хонадонларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Шунингдек, пойтахтнинг Учтепа туманида ҳам қатор уйларда иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилгани маълум қилинди.

Туман ҳокимлиги Чилонзор туманининг магистрал қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, бугун, 21 ноябрда Учтепа туманидаги 11-мавзе «Тепақўрғон» маҳалласи ҳудудидаги 41-53, 56-63, 1, 1а, 5, 49а, 50а-уйларида иссиқлик таъминоти соат 17:00 га қадар тўхтатилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолгани маълум қилинганди.

Унда Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли бир қатор манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб берилиши тўхтатилгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг