Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Қибрайда қонунбузар 2 тадбиркорни қўлга олди

Прокуратура Қибрайда қонунбузар 2 тадбиркорни қўлга олди

Тошкент вилояти прокуратураси ходимлари Қибрай туманида ер қонунчилигини бузиш билан боғлиқ иккита янги ҳолатни аниқлаган.

Жумладан, «С. И.» МЧЖ ва «Д. м.» ХК норасмий раҳбари Б.И. ва раҳбари Ф.К. томонидан «С. И.» МЧЖ балансидаги Қибрай тумани Салар массиви Бобур МФЙ ҳудудида 66,02 балл бонитетли 1 гектар ер участкасидаги иссиқхонани қайта реконструкция қилишга «рухсатнома» олиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкасида қурилиш ишларини бошлаган ва суғориладиган экин ер майдонини муомаладан чиқариб, 1 млрд. 29 млн. сўм миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, Ф.К. бир вақтнинг ўзида «С. И.» МЧЖ ва «Д. м.» ХК раҳбари бўлатуриб, ушбу жамиятларнинг норасмий раҳбари Б.И. билан биргаликда «Агрокимёҳимоясервис» МЧЖ балансидаги, 2021 йилда аукцион савдолари орқали «Д. м.» ХКга сотиб юборилган Қибрай тумани Бобур МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 2393 контурида 66,02 балл бонитетли 4,13 гектар суғориладиган ер участкасининг 0,75 гектар қисмида қурилиш ишларини бошлаб, 774 млн. сўм миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан «С. И.» МЧЖ ва «Д. м.» ХК раҳбари Ф.К., норасмий раҳбари Б.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг