Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида автотранспорт ҳаракати тикланди

«Қамчиқ» довонида автотранспорт ҳаракати тикланди

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 15 январь куни соат 19:00 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилганди.

Бугун, 16 январь куни «Қамчиқ» довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари ФВВ, МВ, ИИВ, «Ўзгидромет» маркази ва «Ўзавтойўл» давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.

«Ўзгидромет» марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли «Қамчиқ» довонида жорий йилнинг 16 январь куни куни соат 11:05 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг