Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да вазият жиддий: бир неча минг киши эвакуация қилинди

«Қамчиқ»да вазият жиддий: бир неча минг киши эвакуация қилинди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилоятининг «Чинор» ва Наманган вилоятининг «Шеробод» постлари томонидан А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида автомобиль воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилганди.

«Қамчиқ» давонининг барқарор фаолият кўрсатишига масъул бўлган вазирлик ва идоралари ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) фаолияти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги вақтга қадар «Қамчиқ» довони, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан 870 дан ортиқ транспорт воситалари, 3100 га яқин йўловчилар умумий овқатланиш масканлари ва хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Бундан ташқари, «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўли орқали 1360 нафар йўловчилар: 128 нафар йўловчи «Қамчиқ» довони ҳудудидаги «Орзу» станциясидан, 1232 нафар йўловчи «Оҳангарон» ва «Ангрен» станциясидан ўз манзилларига етказилди.

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа  вазирликлари, Анген шаҳар, Оҳангарон ва Поп туманлари ҳокимликлари,  «Қамчиқавтойўл» Ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, «Ўзгидромет» маркази ва бошқа ФВДТ ҳудудий қуйи тизими ташкилотлари томонидан юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, йўлда қолиб кетган техникалар ва аҳолини эвакуация қилиш, 200дан ортиқ техникалар ёрдамида йўлнинг қатнов қисмини қордан тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни дамда, «А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида вақти-вақти билан кучли қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 7-10 даража совуқ, кўрувчанлик 10м.гача пасайган, шамол тезлиги 23 м/с.дан 30 м/с.гача кучаймоқда.

«Қамчиқ» довонидаги вазият ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг