Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ваҳший қотилга ҳукм ўқилди

Қашқадарёда ваҳший қотилга ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган 30 ёшли эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида мазкур иш юзасидан сўнгги суд бўлиб ўтди.

А.Х. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) бир неча бандлари:

«а» (икки ёки ундан ортиқ шахсни);

«б» (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни);

«в» (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни);

«г» (ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини);

«ж» (ўта шафқатсизлик билан);

«о» (бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида);

«р» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) бандлари ва 219-моддаси биринчи қисми (қаршилик кўрсатиш, фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилди.

А.Х. га Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисмига асосан енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали, узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг