Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларига кучли сел келди

Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларига кучли сел келди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғди. Натижада тўпланиб қолган майда тош заррачаларининг сел тошқинида оқиб келиши оқибатида тоғли Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ҳолатига зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган.

Вазиятдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, айни вақтда вазият барқарорлашган. Йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг