Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистон прокуратураси биносида ёнғин содир бўлди

Видеодан кадрлар

Бугун, 01 сентябрь куни соат 14:30 чамасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биноси 3-қаватининг балконида ёнғин келиб чиққан.

Қайд этилишича, ушбу ёнғин бўйича келиб тушган хабарга кўра Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.

Ёнғиннинг келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин оқибатида балкондаги шифт қисми 4 м2 зарарланган.

Мазкур ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йуқ.

Содир бўлган ҳолат буйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг