Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда МЧЖ мансабдорлари 653 млн. сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Қорақалпоғистонда  МЧЖ мансабдорлари 653 млн. сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Републикаси, Қонликўл тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва «A.O» МЧЖ мансабдор шахслари ҳудуддаги «Суенли» каналига насос агрегати ўрнатиш ва электр тармоғини таъмирлаш давомида ҳар бири 217,7 млн сўмлик 3 дона «СНПЭ-500/10» русумли насос агрегатлари ўрнатилмаган бўлсада, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 653,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қили) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг