Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуръон мусобақасида қатнашган қори мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди

Қуръон мусобақасида қатнашган қори мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг республика босқичи бўлиб ўтган эди.

Бугун, 28 апрель куни «Facebook»даги хоразмликлар гуруҳида нохуш хабар тарқалди. Унга кўра, мусобақада қатнашган хоразмлик қори йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган.

«Xabar.uz» мазкур масалага ойдинлик киритди. 1991 йилда туғилган боғотлик Шамсиддин Ғофуров Тошкентдан уйга қайтаётганда мудҳиш ЙТҲга учраган. Манбамизнинг хабарига кўра, автомобилда бўлган барча одамлар ҳалок бўлган. Қурбонларнинг сони ҳозирча аниқ эмас.

Таҳририятимиз марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг