Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий хабар: Андижондаги портлашдан 8 киши жабрланди

Расмий хабар: Андижондаги портлашдан 8 киши жабрланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди (видео).

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодиса юзасидан расмий хабар тарқатди.

Бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00ларда Андижон вилояти Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4 та хонадони зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаро касалхонага мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

«Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг