Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда банкни ўйинчоқ пистолет билан ўмармоқчи бўлган ўзбекистонлик 8 йилу 10 ойга қамалди

Россияда банкни ўйинчоқ пистолет билан ўмармоқчи бўлган ўзбекистонлик 8 йилу 10 ойга қамалди

Россиянинг Нижневартовский суди Ўзбекистон фуқаросини ўйинчоқ қурол билан банкни ўмармоқчи бўлгани учун озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Газета.ру» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, воқеа 2019 йилнинг январь ойида содир бўлган. 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси маҳаллий банкларнинг бирига келиб, пластик пистолетини чиқариб банк ходимлари ва мижозлардан пул талаб қилган.

Маҳаллий прокуратуранинг маълум қилишича, ўша пайтда банкда 3 миллион рубль, 12,5 минг доллар ва 13 минг евро бўлган. Банк ходимаси маблағларни олиш имконияти йўқлигини билдиргач, жиноятчи бинони тарк этган.

Жиноятчи қўлга олингач ўғирланиши мумкин бўлган сумманинг катталиги ҳисобга олиниб, айбланувчига 8 йилу 10 ой муддатга қамоқ жазоси берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг