Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Полициячи томонидан Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилгани тасдиқланди

Полициячи томонидан Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилгани тасдиқланди

Фото: «Інформатор»

Москва шаҳри, Коптево тумани полициячиси Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Ўзбекистон томонининг сўровига кўра халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Т.С.нинг 2019 йил 7 июнь куни Москва шаҳар «Коптево» ИИБдан қочишга ва полиция ходимининг табель қуролини қўлга киритишга уриниши чоғида отиб ўлдирилганлиги тўғрисида ОАВнинг тарқатган хабарларини тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда ва унинг якунлари юзасидан процессуал қарор қабул қилинади.

Элчихона консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг