Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд кўчаларини сув босди (фото)

Самарқанд кўчаларини сув босди (фото)

Фото: Ижтимоий тармоқлар

6 апрель куни Самарқандда кучли ёмғир сабабли кўчаларни, уйларни сув босди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган фото ва видеолар тарқалди.

Бундай шароитда тиббиёт ходимларига икки карра оғир бўлганини юқоридаги фото тасдиқлаб турибди: замбилдаги бемор аёлни улар сув босган кўчадан олиб ўтишмоқда.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг