Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Самарқандда бир кишини аёвсиз калтаклашмоқда» видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди

«Самарқандда бир кишини аёвсиз калтаклашмоқда» видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди

Скриншот

27 февраль куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳри, Панжикент кўчасида жойлашган ошхоналарнинг биридан 1994 йилда туғилган фуқаро А.Ш. маст ҳолатда чиқиб, ушбу ошхонадан чиққан 1973 йилда туғилган К.Б.ни ҳақорат қилиб, ёқасидан ушлаган. Ҳолатни кўрган Қ.Б.нинг яқинлари уларни ажратган.

Шу вақт А.Ш. билан бирга ошхонага келган таниши Б.Б. ҳам маст ҳолатда келиб, фуқаро Қ.Б.ни ҳақоратлаган. Натижада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Самарқанд вилояти ИИБга кўра, жанжалда иштирок этган барча фуқаролар ИИБга олиб келиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сон ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг