Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда эътиборсизлик сабаб 15 киши заҳарланди

Самарқандда эътиборсизлик сабаб 15 киши заҳарланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати текширувига кўра, шу йилнинг 4 октябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳовлида боқилган товуқ гўштидан сихли кабоб тайёрланган. Уни хонадоннинг 10 нафар оила аъзолари ва 5 нафар шу хонадонда қурилиш олиб бораётган ишчилар истеъмол қилишган.

Орадан 3 соат ўтиб, уларда бош оғриғи, кўнгил айниш, қайд қилиш, хансираш, ҳаво етишмаслиги каби клиник белгилар қайд этилиб, бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Шундан сўнг Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига мурожаат қилган 15 нафар фуқарога «метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш» ташхиси қўйилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Эпидемиологик суриштирувлар ва зарур профилактик тадбирлар ўтказилган.

Касаллик қайд этилган хонадонда ўтказилган текширув давомида истеъмол қилинган маҳсулотлардан лаборатория таҳлилига намуналар олинган. Натижада овқатда ишлатилган туз маҳсулоти хонадон эгаси томонидан олиб келиниб алоҳида селофан идишда сақланган натрий нитрат моддаси эканлиги тасдиқлаган.

Ўтказилган даво муолажларидан сўнг клиник белгилар йўқолган, беморларнинг аҳволи яхшиланган ва уйларига жавоб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг