Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаршарада расмга тушмоқчи бўлган йигит оёғини синдириб олди

Шаршарада расмга тушмоқчи бўлган йигит оёғини синдириб олди

Кеча, 2 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири «Сой мозор» шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тушган хабарга кўра, у ўнг оёғини синдириб олган. Воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган.

Жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тепаликдан олиб тушилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Сўнг Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг