Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда 4 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Сирдарёда 4 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида Lacetti ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашиши оқибатида тўрт киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Қайд этилишича, Термиз – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган, 1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 автомашинаси билан тўқнашган. Тўқнашувга Lacetti ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг