Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда «Нексия» автоҳалокатга учради (фото)

Сирдарёда «Нексия» автоҳалокатга учради (фото)

Фото: «Yhxbb.uz»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, куни кеча, яъни 23 июль куни соат 19:30 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Баҳор МФЙ ҳудудидан ўтувчи М34 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 111-километрида ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ғ.Қ. «Нексия» русумли транспорт воситасини «Тошкент-Душанбе» йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда қайрилиш мумкин бўлган жойдан ортга қайрилаётган ҳайдовчи З.К. бошқарувида бўлган «SINOTRUK HOWO» русумли юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 31 ёшли Ғ.Қ. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 2000 йилда туғилган Б.Турдиев ва М.Бобошеровлар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов Департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишлари, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликлари сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг