Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёга чўкиб кетган аёлнинг жасади қидирилмоқда

Сирдарёга чўкиб кетган аёлнинг жасади қидирилмоқда

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 15:30ларда Наманган вилоятининг Поп туманидаги Уйғур маҳалласида яшаган аёл Мирзаорол маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб чўкиб кетган.

Бу ҳақида воқеа юз берганидан ярим соат ўтиб, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди. Вилоят ФВБ қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ҳамда Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Шу жойнинг ўзида дастлабки сув ости ва сув усти қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди.

Айни пайтда ҳам қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ва Поп тумани ФВБ ёнғин-қутқарув гуруҳидан 20 нафар ходим ҳамда бир қатор кўнгиллилар томонидан ҳодиса юз берган жойда сув ости ва сув устида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг