Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сохта «Юлдуз» минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

Сохта «Юлдуз» минг АҚШ доллари билан қўлга олинди

Фото:«Xabar.uz»

Наманган вилоят ИИБ бошлиғи номига 27 ёшли Хасанбой Қ., ариза билан мурожаат қилган. Унда ўзини Наманган Давлат университети талабаси деб таништирган «Юлдуз» исмли шахс билан Telegram ижтимоий тармоғи орқали яқиндан танишиб, у билан ишқий муносабатларга киришиши ҳақида гаплашганини маълум қилган. Сўнг унга ўзини «Ойдина» деб таништирган шахс «Юлдуз» билан ўртасидаги ёзишмаларни интернет тармоғига чиқариб, оила-аъзоларига маълум қилишлик билан таҳдид қилиб, ушбу ёзишмаларни тарқатмаслиги эвазига 1 000 АҚШ доллар беришни талаб қилган. 

Ушбу пулларни Чортоқ тумани Заргар кўчасида С.А., исмли фуқаро олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Хасанбой Қ.,дан 1 000 АҚШ долларни олган С.А.,  «Юлдуз» исмли шахснинг яқин дугонаси эканлигини, унинг илтимосига биноан ушбу пулларни олганлиги маълум бўлган. 21 ёшли Юлдузхон А., товламачилик йўли билан қўлга киритилган 1 000 АҚШ доллар пулларни С.А.,дан олган вақтида ушланиб, «Ойдина» ва «Юлдуз» ҳам унинг ўзи эканлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Юлдуз А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг