Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёлик эркак уй-жой талашиб онасини арматура билан урди – ИИБ

Сурхондарёлик эркак уй-жой талашиб онасини арматура билан урди – ИИБ

Фото: Сурхондарё ИИБ

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи эркак онаси билан тортишиб, уни арматура билан урди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Жарқўрғон тумани «Хўжақишлоқ» маҳалласида яшовчи Ш.Ж. спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйиб, оила аъзолари билан уй-жой масаласида давом этиб келаётган низоси сабабли 2021 йил 11 июнь куни соат 14:30 ларда маст ҳолатда уйига бориб, ўзи билан биргаликда истиқомат қилувчи онаси Ш.Р. билан тортишиб қолиб, қўлидаги арматура билан онаси Ш.Р.ни уриб, бошқаларни ҳам «ўлдираман» деб, жанжал қилади.

Фуқаро Ш.Р. жанжални тинчитиш ва ўғли Ш.Ж.га чора кўришни сўраб, Жарқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларига телефон қилади ва уларни уйига чақиради.

2021 йил 11 июнь куни соат 17:00 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари Ш.Р.нинг уйига бориб, Ш.Ж.нинг ёнида олиб юрган пичоғини олиб қўйиб, Ш.Ж.ни тинчлантириш учун яқин қариндоши Қ.Ш.га топширади.

Шу куни соат 23:00 ларда Ш.Р. Жарқўрғон туман ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, Ш.Ж. дўконга бориб фуқаролар билан жанжаллашаётганини билдиради. Жарқўрғон тумани ИИБ 3-сонли ИИБ бошлиғи, ҲПБ профилактика инспекторлари Жарқўрғон тумани «Мингчинор» маҳалласида жойлашган дўкон ёнига бориб, Ш.Ж. фуқаролар билан тортишаётгани сабабли 3-сонли ИИБ биносига олиб боришади.

Фуқаро Ш.Ж. ички ишлар бўлими ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани ва қаршилик кўрсатгани сабабли спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганини текшириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси нарколог хонасига олиб борилиб, тан жароҳатлари ва спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан текширувдан ўтказилган. Шундан сўнг у туман ИИБ биносига олиб келинган ва фуқароларни рўйхатга олиш китобига қайд этилиб, сўров-суҳбат хонасида профилактик суҳбат ўтказилиб, яшаш манзилига кетиши учун жавоб берилган.

Фуқаро Ш.Ж. 2021 йил 11 июнь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузганлиги ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармагани ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг