Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда ўзини ёқиб юборган тадбиркор бўйича Бош прокуратура маълумот берди

Сурхондарёда ўзини ёқиб юборган тадбиркор бўйича Бош прокуратура маълумот берди

Фото: «Repost»

Кредитга олинган пуллар эвазига очган кафеси жойлашган бино Термиз тумани ҳокимлиги томонидан бузиб ташлангани сабаб тадбиркор ҳоким қабулига кира олмай, сўнг ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Сурайё Раҳмонова ушбу ҳодиса юзасидан «Kun.uz»га маълумот берди.

С.Раҳмонованинг маълум қилишича, 2019 йил 25 февраль куни соат тахминан 11:20ларда Термиз тумани, «Учқизил» маҳалласи, Ат-Термизий кўчаси марказида Термиз тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Э. ўзи билан олиб юрган 0.5 литр ҳажмдаги идишда бўлган бензин ёқилғисини устига сепиб, зажигалка ёндиргич орқали олов бериб, ўзини ўзи ёқиб юборган.

Аланга оқибатида тан жароҳати олган Б.Э. Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Вилоят суд тиббий экспертизасининг 2019 йил 25 февралдаги дастлабки 67-сонли хулосасида, фуқаро Б.Э.да тананинг 15-20 фоиз қисмини I-II даражали алангадан термик куйиши, юқори ҳароратли аланга (олов) таъсир механизми натижасида етказилганлиги, оғирлик даражасига кўра «ўртача» оғирликдаги тан жароҳати деб баҳоланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Термиз туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг