Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда спортчига ҳужум уюштирилди

Сурхондарёда спортчига ҳужум уюштирилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда спортчига хужум уюштирилганлиги ҳақида видеохабар тарқалган.

Видеода кўрсатилган ҳолат юзасидан жорий йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов хабар берган.

Тергов давомида 7 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари 23 август куни тамомланган.   

Ҳозирда жиноят иши судга юбориш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 17 август куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг