Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талимаржон ИЭСда тўхтаб қолган энергоблоклар қайта ишга туширилди

Талимаржон ИЭСда тўхтаб қолган энергоблоклар қайта ишга туширилди

Кеча 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган эди.

Энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, мутахассислар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида бугун, 9 январь куни соат 11:36да 3- ва соат 12:59да 2-сонли буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилган.

Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг