Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Телеграм»даги катта пул орзуси: талаба содда фуқарони чув туширди

«Телеграм»даги катта пул орзуси: талаба содда фуқарони чув туширди

Фото:«Xabar.uz»

Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаро М.Ю. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Мурожаатга кўра, номаълум шахс 2021 йилнинг 10 апрель куни қизи Э.Н. нинг телефонига уланган «Телеграм» мессенжери орқали пул ютуғи чиққанлиги ва ютуқни олиш учун пластик карта рақамини юбориш лозимлигини айтиб, қизнинг номига расмийлаштирилган ва ушбу телефонга уланган пластик карта махфий коди ва рақамларини олишга эришиб, пластик карта ҳисобида бўлган жами 2.551.000 сўм пулларни ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари суриштирувида ушбу ишни талаба Х.Ҳ. содир қилганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг