Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тоғ йўлида машинадан танасини чиқариб сайр қилган қизларга чора кўрилди

Тоғ йўлида машинадан танасини чиқариб сайр қилган қизларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 ойнасидан танасини чиқариб олган қизлар акс этган видеолавҳа тарқалганди.

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат 2022 йил 15 январь куни «Қамчиқ» довонидаги йўлда автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар ҳам ушланган. 

«Ўртоғим олдинги ойнадан чиқди. Мен орқада ўтиргандим. Кейин, сен чиқолмайсан деди. Мен ҳам чиқдим, пушаймонман», — дейди қизларнинг бири.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси 4-қисми тартибида чора кўрилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг