Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистонда кетма-кет иккита зилзила содир бўлди

Тожикистонда кетма-кет иккита зилзила содир бўлди

Бугун, 18 март куни Тошкент вақти билан 16:29 ва 16:35 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Дастлабки зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,91 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 60 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.

Иккинчи зилзила координаталари: 39,26 градус шимолий кенглик; 69,88 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 30 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 230 км жанубий-шарқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг