Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўпаланг ГЭС бошлиғи воқеа жойидан эмас, сув омборидан туриб баёнот берди (видео)

Тўпаланг ГЭС бошлиғи воқеа жойидан эмас, сув омборидан туриб баёнот берди (видео)

Видеодан скриншот.

«Тўпаланг ГЭС» унитар корхонаси директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими ҳолат юзасидан сув тошган ГЭСдан эмас, сув омборидан туриб, муносабат эълон қилди.

«Мана соат 10:28да сув омборидан тўғридан тўғри маълумот бермоқдаман. Сув омборидан чиқувчи дарёмиз 600 метр кубга мўлжалланган ва бу ердан ҳозир 167 метр куб сув оқмоқда. Ҳеч қанақа ваҳимага ҳожат йўқ. ГЭСдаги ҳолат бўйича ишлар олиб бориляпти, бир-бир ярим соат вақт ичида муаммо бартараф этилади.

Сув омбори сиғими 500 миллион метр кубни ташкил этади ва ҳозир 378 миллион куб сув мавжуд» — дейди корхона директори.

Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими Раҳмонов эса сув омбори техник ҳолати жойида эканини яна бир бор қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Тўпалангдаги ҳолат бўйича илк баёнот берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг