Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

16 яшар йигит шериклари билан онасини қасддан ўлдирди

16 яшар йигит шериклари билан онасини қасддан ўлдирди

Фото: Xabar.uz

Тошкент вилоятида онасини ўлдирган 16 ёшли йигит ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши  қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 31 июл куни соат 21:00 ларда 2006 йилда туғилган бола яшаш хонадонида онасини оилавий келишмовчилик сабабли қасддан ўлдириш мақсадида икки нафар вояга етмаган танишларини уйига ёрдамлашиш учун чақирган.

Шу вақт у жиноий шериклари билан онасини қасддан ўлдириб мурдани яшаш уйининг ертўласига кўмиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибида ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг