Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида 700 дан ортиқ совуқ қуроллар йиғиштириб олинди

Тошкент вилоятида 700 дан ортиқ совуқ қуроллар йиғиштириб олинди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари жорий йилнинг 15 январдан 15 февраль кунига қадар вилоятнинг 22 шаҳар-туманларида ўтказилган «Тиғ» тадбирларини ўтказди.

Ушбу тадбирларда жами 714 дона ҳар-хил турдаги совуқ қуроллар ҳамда ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бошқа буюмлар аниқланиб, далолатнома асосида олинган.

Ўткир тиғли жисмларнинг 10 фоизини вояга етмаган мактаб ва коллеж, лицей ўқувчилари ўзи билан олиб юрганлиги аниқланган. Улардан 100га яқин пичоқлар ва кастетлар, шунингдек, бошқа турдаги тиғли предметлардир.

«Тадбирлар, одамлар гавжум бўлган бозор ва савдо марказлари, таълим муассасалари ҳамда кўча ва бошқа жамоат жойларида, совуқ қуролдан ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бошқа буюмлардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш мақсадида, ўтказилди»-, дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг