Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ағдарилиб кетди. Жабрланганлар бор

Тошкентда автобус ағдарилиб кетди. Жабрланганлар бор

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда «ИСУЗУ» русумидаги автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 7 май куни соат 11:15 атрофида, «12-Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 287 бўлган, 130-сонли автобус йўналишида ҳаракатланувчи «ИСУЗУ» русумли автобус Нилуфар 3-тор кўчаси бўйлаб Нилуфар чорраҳаси томон бошқариб келаётган вақтда, мазкур чорраҳасида Матиз русумли енгил автомобиль автобусни чап томонига келиб урилган. Натижада автобус мувозанатни йўқотиб ағдарилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл транспорт ҳодисаси «Матиз» ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши натижасида содир бўлган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобуснинг тўрт нафар йўловчисига тан жароҳати етган ва улар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларига нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг