Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда фожиа юз берган объектда қурилиш ишлари тўхтатилди

Тошкентда фожиа юз берган объектда қурилиш ишлари тўхтатилди

Фото: Sputnik/Рамиз Бахтияров

«The Tower MMG» компанияси «Riviera» савдо маркази объектида қурилиш ишларини тўхтатди. Бу ҳақда компания «Facebook»даги саҳифасида хабар берди.

«The Tower MMG» раҳбарияти «Riviera» савдо маркази қурилиш объектида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради.

«The Tower MMG» жароҳат олганларнинг ва вафот этганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатади ва тўлиқ кўмак беради.

Объектдаги қурилиш ишлари ҳамма тафсилотларни аниқлаш ва бўлиб ўтган ҳодисанинг аниқ сабабларини топишга қадар тўхтатиб қўйилди. Воқеа жойида эксперт гуруҳи ишламоқда. Расмий хулоса саҳифамизда эълон қилинади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги «Riviera» савдо маркази объектида металлоконструкциянинг қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 2 киши жароҳатланганди.

Содир бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг