Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кўчага ниқобсиз чиққан 773 киши жазога тортилди

Тошкентда кўчага ниқобсиз чиққан 773 киши жазога тортилди

Фото:«Xabar.uz»

Аввалроқ, ИИВ матбуот хизмати аҳолига мурожаат билан чиқиб, эндиликда карантин қоидаларини менсимаслик жиддий чораларга сабаб бўлишини айтиб ўтган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 18 апрел куни 773 кишига нисбатан жамоат жойларида ниқобсиз юрганлиги учун баённомалар расмийлаштирилган. 

Шунингдек, ўрнатилган чекловлар ҳақида огоҳлантириш юзасидан тузилган баённомалар сони 818 тани ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, 18 апрел санасидан бошлаб Ўзбекистонда карантин қоидалари кучайтирилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг