Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда хавфли манёвр қилиб, авария ҳолатини юзага келтирган ҳайдовчи ушланди

Тошкентда хавфли манёвр қилиб, авария ҳолатини юзага келтирган ҳайдовчи ушланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Интернет тармоғида «Мазда» русумли автомобиль ҳайдовчиси дрифт қилгани ва йўл қисмида авариявий ҳолатни юзага келтиргани туширилган видео тарқалди.

7 февраль куни тахминан соат 21:30 да Мирзо-Улуғбек туманида «Мазда» русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ливон Я. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавф туғдирган ҳолда манёврлар амалга ошира бошлаган.

Ливон Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси бўйича («Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши») маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг