Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Mercedes-Benz»да ҳаракат вақтида ёнғин чиқди

«Mercedes-Benz»да ҳаракат вақтида ёнғин чиқди

Бугун, 26 ноябрь куни соат 15:02 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани М.Улуғбек кўчасида экспресс йўналишида Машинасозлар бекатига ҳаракатланиб кетаётган «Mercedes-Benz» русумли автобусда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Зудлик билан  2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган вақтда ёнғин ҳайдовчи томонидан бирламчи ёнғин ўчириш воситалари орқали бартараф этилгани маълум бўлган.

Ёнғин натижасида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг