Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда рўй берган аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Тошкентда рўй берган аянчли ЙТҲ ҳақида маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2021 йил 22 июль куни тахминан соат 00:30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида 1999 йилда туғилган Хожиакбар Л. ишончнома асосида «Matiz» русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Шавкат Б.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг