Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди

Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди

Фото: Тергов департаменти

28 апрель куни соат 02:30 ларда 20 ёшли Н. Тоҳир ва 18 ёшли К. Диёр пойтахтнинг Миробод туманида 21 ёшли А. Дониёрнинг бошқарувидаги «Matiz»га йўловчи сифатида ўтиришади.

Тергов департаменти хабарига кўра, Қибрай тумани Салар шаҳарчасига етиб келганларида, ҳайдовчидан автомашинани тўхтатишни сўраб, уни пичоқ тиқиб ўлдириш билан қўрқитади. Кейин унинг ёнидаги 3 млн сўмни босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Кейинроқ, улардан жами 1,4 млн сўм ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н. Тоҳир ва К. Диёрларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу турдаги жиноятлар учун қонунчиликда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг