Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Ваз 2106» дарахтга урилиб, бўлиниб кетди

Тошкентда «Ваз 2106» дарахтга урилиб, бўлиниб кетди

14 август куни Тошкент шаҳар Сирғали туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро П.И. «Ваз 2106» русумли машинасини автомашиналар сотуви бозори томондан, жанубий темир йўл вокзали томонга ҳаракатланаётиб, «Турон» савдо мажмуаси биноси қаршисида руль бошқарувини йўқотиб дарахтга урилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди. 

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг