Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин келиб чиқди

Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин келиб чиқди

Фото: «Inatyrau.kz»

Бугун, 25 июль куни соат 13:48да Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасидаги кўп қаватли уй том қисмининг 80 кв.м майдонида ёнғин ҳодисаси юзага келган.

Воқеа жойига ФВВ ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти вакиллари чиққан. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 14:12 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилган. Ёнғиндан томнинг 620 кв.м майдони сақлаб қолинган. Офатни бартараф этишга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та автонарвон жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг